Тошкентда тўйи куни машинадан танасини чиқариб ҳаракатланган келин-куёв жавобгарликка тортилди

12:20 09 Май 2024 Жамият
192 0

Тошкент шаҳрида тўй куни ҳуқуқбузарлик содир этган келин ва куёв жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 апрель куни соат 22:30 ларда «Бектемир» тўйхонасидан «Mercedes-Benz» транспорт воситасида уйга қайтаётган келин ҳаракатланаётган машинанинг люкидан, куёв эса орқа чап ойнасидан танасини чиқариб, қоидабузарлик содир этган.

Содир бўлган ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-модда (пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, ҳайдовчининг автомашинани бошқариш учун тегишли ҳужжатлари бўлмагани сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер