Тошкентда «Қўйлиқ» бозори яқинида йўлни тўсиб қўйганлар қўлга олинди 

20:09 12 Декабрь 2021 Жамият
1050 0

Ижтимоий тармоқларда «Қўйлиқ» бозори яқинида оломон йўлни қандай тўсиб қўйгани акс этган видео тарқалди. Улардан баъзилари жавобгарликка тортилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси.

Маълумотларга кўра, воқеа 9 декабрь куни «Қўйлиқ» бозори ёпилиши ва кўчирилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан беш нафар шахсга нисбатан 195-модда (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) ва 201-моддалари (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказиш тартибини бузиш) билан 5-7 суткага озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер