Тошкентда қиймати 10 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари бўлган «нарколаборатория» фош этилди

Фото: Бобур Тўлаганов / Telegram
Тошкент шаҳрига кучли таъсир қилувчи психофаол дори воситаларини етказиб берувчи йирик «нарколаборатория» фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ҳамкорлигида пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан 80 мингдан ортиқ одамни заҳарлаши мумкин бўлган, қора бозордаги қиймати 10 миллиард сўмга тенг, гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дорилар ишлаб чиқарилишининг олди олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда мамлакатга Тожикистон ҳудудидан олиб ўтилган жами 111 килограмм наркотик модда мусодара қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг