Ўзбек—тожик чегарасидан олиб ўтилган жами 111 кг «ажал оғуси» мусодара қилинди

Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда мамлакатга Тожикистон ҳудудидан олиб ўтилган жами 111 килограмм наркотик модда мусодара қилинди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» Telegram каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент туманидан айланма йўллар орқали 10 килограмм 894 грамм опий моддасини Ургут тумани ҳудудига олиб келган Тожикистон фуқаролари — 1980, 1982, 1989 йилларда туғилган уч нафар ака-ука қўлга олинган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, Ургут туманида истиқомат қилувчи 43 ёшли аёл ҳам ушланиб, унинг яшаш хонадонида сақланаётган 13 килограмм 85 грамм опий моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Бошқа ҳолатда эса ўзбек—тожик давлат чегарасининг Тошкент вилояти Бекобод тумани, Турон МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, Тожикистоннинг Сўғд вилояти Мастчох туманидан Бекобод туманига оқиб ўтувчи Далварзин канали орқали оқизиб юборилган уч дона елим идишдаги жами 8 килограмм 381 грамм опий ва 59 килограмм 296 грамм гашиш моддалари борлиги аниқланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиш мақсадида чегара ҳудудига келган вақтларида Бекобод шаҳри ва туманида истиқомат қилувчи 1985, 1989, 1996 ва 1997 йилларда туғилган тўрт нафар фуқаро қўлга олинган. Таъкидланишича, улардан икки нафари муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.
Бекобод туманида қайд этилган яна бир ҳолатда, ўзбек—тожик давлат чегарасидан тахминан 400-500 метр узоқликдаги дала майдонида муқаддам номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 1 дона спорт сумкаси ичида 3 килограмм 942 грамм опий ва 15 килограмм 473 грамм гашиш моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда аниқланган ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг