Тошкентда қиймати 1 миллиард сўмлик яроқсиз тиббий буюмлар савдоси тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, «Н.М.» МЧЖ раҳбари А.А. ҳамда фуқаролар Х.Ш. ва И.Р. фуқаро Б.Г.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 574 минг 560 дона яроқсиз ҳолатдаги «Система инфузион» тиббий буюмларини 55 минг 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, ўтказилган экспертиза хулосаларида маълум бўлишича, ушбу тиббий буюмларнинг умумий баҳоси 1 миллиард сўмни ташкил этиши ҳамда қўлланишга яроқсиз эканлиги аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг