Тошкентда қалбаки долларлар: фирибгарлар банкоматни алдаб кетгани маълум бўлди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент шаҳрида қалбаки 1400 АҚШ долларини банкоматдан алмаштирган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Департаментнинг хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан «Ипак Йўли» АИТБ Чилонзор филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.Т. (муқаддам судланган), Н.О., ва А.Ш. ушбу банк филиалига тегишли банкоматдан жами 28 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни миллий валюта сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Қалбаки пуллар савдоси жаҳон миқёсида кенг тарқалган жиноят турларидан бири ҳисобланади. Хусусан, АҚШ доллари бутун дунё бўйлаб энг кўп қалбакилаштириладиган валюталардан биридир. Бунда айниқса Жанубий-Шарқий Осиё, Лотин Америкаси ва Африка давлатларида қалбаки пуллар савдоси юқори даражада кузатилади.
Қайд этиш керакки, Жанубий Корея ва Мексика каби давлатлар ҳам қалбаки пуллар муаммоси билан тез-тез рўбарў бўлади. Евро ҳудуди давлатларида эса қалбакилаштирилган евро банкнотлари кўп ҳолларда қўлга туширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг