Тошкентда қалбаки 9 минг долларларни сотаётганлар ушланди

23:06 20 Ноябрь 2024 Иқтисодиёт
301 0

Фото: Прократура департаменти

Тошкент шаҳрида қалбаки 9 минг АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар М.А, И.А. ва бошқалар «Янги Сергели» кўчасидаги савдо мажмуаси автотураргоҳида 100 долларлик купюрадаги жами 9 минг қалбаки долларини фуқаро Б.З га 5 минг долларига сотган вақтида ушланиб, қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер