Тошкентда профессионаллар ўртасида ММА мусобақаси ўтказилди

19:46 25 Октябр 2020 Спорт
1239 0

“Халқ сўзи Online”. 

23-25 октябрь кунлари пойтахтимиздаги МҲСК спорт мажмуасида аралаш жанг санъатлари спорт тури бўйича профессионаллар ўртасида турнир ташкил этилди.

Мудофаа вазири кубоги учун ўтказилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан 150 нафарга яқин яккакураш усталари иштирок этмоқда.

Турнир ғолиб ва совриндорлари 57, 61,2, 65,8, 70,3, 77,1, 83,3, 93, 120 ҳамда +120 кг вазн тоифаларида аниқланади.

Айни пайтда мусобақанинг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер