Тошкентда ўқитувчи 6-синф ўқувчисини калтаклади
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Пойтахт мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа Чилонзор туманидаги 188-мактабда 23 сентябрь куни тахминан соат 15:00 лар атрофида, иккинчи сменада 6-«В» синфида рус тили фани дарсида содир бўлган.
Дарс вақтида ўқувчи Э.Г. ўқитувчи Р.О.га гап қайтарган ва тортишиб қолган. Сўнгра ўқитувчи ўқувчини қулоғидан чўзган, ўтирган жойидан партасидан тортиб олиб чиққан ва унинг юзига тарсаки туширган.
Қайд этилишича, ўқувчига тан жароҳати этмаган, саломатлиги жойида. Бироқ воқеадан хабар топган ўқувчи Э.Г.нинг ота-онаси ўқитувчининг бу хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, рус тили фани ўқитувчиси Р.О. синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, расман ишга қабул қилингани бўйича ҳали буйруқ чиқмаган. Юқоридаги воқеа эса унинг дастлабки иш кунида содир бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг