Тошкентда «Nexia-2» ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

08:16 12 Сентябр 2024 Жамият
134 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрида бошқарувни йўқотган «Nexia-2» йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 11 сентябрь куни соат 17:15 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида содир бўлган. 27 ёшли Х.М. «Nexia-2» русумли автомашинасининг руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатсиз турган «Iveco» юк автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида «Nexia-2» ҳайдовчиси Х.М. ва йўловчиси Б.А. тан жароҳати олган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?