Тошкентда машинани 200 км/соатдан юқори тезликка чиқарган 19 ёшли ҳайдовчи қамалди
Тошкентда «Zeekr 007» машинасини 200 км/соатдан юқори тезликка чиқарган 19 ёшли ҳайдовчи қамалди. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида хабар қилинди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчаларида 200 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиб, инспекторнинг талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган 19 ёшли «Zeekr 007» ҳайдовчисининг видеолари тарқалган эди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан воқеа ҳолатлари ўрганилиб, ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланган. У бир вақтнинг ўзида бир нечта йўл ҳаракати қоидаларини бузган.
Ҳайдовчи Ички ишлар бўлимида ўз айбига иқрор бўлиб, инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмаслигига тезлик юқори бўлгани сабаблигини айтган. Унинг машинада бўлган дўсти бўлаётган воқеаларни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий иш қўзғатилди. Суд уни айбдор деб топиб, 5 суткага маъмурий қамоққа олиш бўйича қарор чиқарди.
Аввалроқ Андижонда йўлларда катта тезликда ҳаракатланган «Porsche Taycan» жарима майдонига қўйилгани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг