Тошкентда майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадонлар аниқланди

14:06 09 Февраль 2024 Жамият
273 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Аллон” ва “Юқори Бешқўрғон” МФЙда яшовчи фуқаролар Д.К. ва М.Ш. ўз уйларининг ертўласида майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўғрилик йўли билан улаб, жами 211,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатли ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?