Тошкентда «Lacetti» ёниб кетди

18:14 22 Апрель 2025 Жамият
136 0

Фото: Тошкент ФВБ

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида «Lacetti» русумли автомобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 22 апрель куни соат 15:01 да Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида юз берган.

Шаҳар ФВБга келиб тушган тушган хабарга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 15:06 да етиб бориб, ёнғинни соат 15:09 да тўлиқ ўчирган.

«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?