Тошкентда «Labo» бутунлай ёниб кетди
Фото: ФВББ
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида «Labo» русумли автомобилда ёнғин содир бўлди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси воқеа бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 4 январь куни соат 22:05 да Тошкент шаҳар ФВББга Янгиҳаёт тумани Мирзо Турсунзода кўчасида автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 22:13 да етиб бориб, бир дақиқа ичида ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг