Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги “G.» МЧЖга қарашли дорихонанинг норасмий сотувчиси Ф.Э. харидорга 2 дона «Регапен», 1 донадан «Селофен» ҳамда «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 180 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 114 дона «Регапен», 107 дона «Селофен», 92 дона «Зардекс», 68 дона «Тебантин» ва 9 дона «Тропикамид» номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг