Тошкентда кофе ва чой фестивали бўлиб ўтади
12-14 май кунлари Тошкент шаҳридаги “NEXT MALL SKM” хиёбонида иккинчи “Қаҳва ва чой-2022” фестивали бўлиб ўтади.
Ташкилий қўмита хабарига кўра, фестиваль меҳмонлари қаҳва, салқин ичимликлар, какао, смузи ва бошқа муаллифлик ичимликларини татиб кўриши мумкин бўлади.
“Tea&Coffee Expo” кўргазмасида Ўзбекистоннинг энг яхши қаҳва қовурувчиларидан қаҳва доналарини харид қилса бўлади. Фестиваль соҳанинг барча янгиликларини тақдим этиб, қаҳва ва чой дамлаш учун аксессуарларни ҳам намойиш этади.
Бундан ташқари асал, мурабболар ва ҳунармандчилик асарлари кўргазма-ярмаркалари ташкил қилинади.
Янги иш бошлаган тадбиркорлар эса ўз қаҳвахонаси учун франшиза харид қилиши мумкин.
Дастурдан семинарлар, маърузалар, маҳорат дарслари ва дегустациялар, бариста касби тўғрисида давра суҳбати ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олган.
Фестивалнинг асосий мақсади Ўзбекистонда қаҳва ва чой истеъмол қилиш маданиятини ривожлантириш, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилишдир.
Фестиваль доирасида баристалар ва барменлар ўртасида чемпионат ўтказиш режалаштирилган. Ғалаба қозонган бариста Италияда бўлиб ўтадиган чемпионатга йўлланма олади.
Фестиваль доирасида Ўзбекистон йога федерацияси томонидан очиқ йога машғулотлари ва маҳорат дарслар ўтказиш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг