Тошкентда иссиқ сув қувури ёрилиб кетди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида иссиқ сув қувурида авария юз бергани тасвирланган видео тарқалди. Миробод тумани ҳокимлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат гидравлик синов вақтида «Файзиобод ГАИ» ҳудудида рўй берган ва шу жойнинг ўзида барча чоралар кўрилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Қўшимча қилинишича, айни кунларда Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларини гидравлик синовдан ўтказиш ишлари давом этмоқда.
«20 июндан 2 августгача Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари (механик куч ва зичлик учун юқори босим остида иссиқлик тармоқларининг синовлари) ўтказилади. Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши, иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келгани ортидан кўчаларни сув босган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг