Юнусободдаги сув тошқинига электр узилиши сабаб бўлгани айтилди
Аввалроқ Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келгани ортидан кўчаларни сув босгани ҳақида хабар берилган эди. Аниқланишича, аварияга ҳудуддаги қозонхонада электр энергияси узилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар «Сув таъминот» АЖ матбуот котиби Равшан Ёқубжонов маълум қилди.
«Яқин ҳудудда жойлашган қозонхонада вақтинча электр таъминоти узилгани сабабли қувурларда босим кўтарилиб кетган ва авария ҳолати юзага келган. Ҳозирда қисқа вақт ичида аварияни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Мутасадди раҳбарлардан тортиб оддий ишчиларгача барча тик оёқда. Ваҳимага ҳожат йўқ» дейди Равшан Ёқубжонов.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, катта сув ўтказгич тармоғида носозлик бугун, 3 июль куни соат 02:23 да вужудга келган. Оқибатда 13 та кўп қаватли уйнинг ертўла қисми ва ички йўлларга сув кириши кузатилган.
«Ҳодиса туфайли тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган. Яқин соатларда вазият бартараф этилади», дейилади ФВВ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг