Юнусободда сув ўтказгич тармоғи ёрилиб, кўчаларни сув босди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келгани ортидан кўчаларни сув босди. Ҳудуднинг катта қисми сув таъминотидан узилган. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» ҳолат бўйича маълумот берди.
Билдирилишича, пойтахтнинг Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчаси ва Қорақамиш кўчалари кесишмасидаги d1200mm катта сув ўтказгич тармоғида носозлик вужудга келган.
Шу сабабли тумандаги Тикланиш маҳалласи 1,2,3,4,5,6, тор кўчалари, Ғиштқўрғон кўчалари, Астробод маҳалласи, Туркистон, Собиробод маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув бўлмаслиги ҳам қайд этилган.
«Тезкор авария жамоалари носозликни бартараф этиш чораларини кўришмоқда. Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг