Тошкентда илк бор EduCO Fest ёшлар фестивали бўлиб ўтади
Фото: Иллюстратив фото
2023 йил 18 август куни Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида (собиқ “Телман” боғи) илк бор “EduCO Fest” ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Тадбирдан кўзланган мақсад – экология соҳасидаги таълимни ривожлантириш ва мамлакатда экология ҳамжамиятларини қўллаб-қувватлашдир.
Фестиваль Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда.
“EduCO Fest” таълим ва экологиянинг ўзаро уйғунлиги бўлиб, Марказий Осиёда ёшлар учун қизиқарли ва талабга эга бўлган яшил таълим концепциясини тарғиб қилиш, уларнинг Ўзбекистондаги яшил таълим соҳасидаги жорий ва янги лойиҳалар ва институтлар ҳақида хабардорлигини оширишга хизмат қилади.
Тадбирда эко-экспертларнинг бир қатор маърифий маърузалари, шунингдек, “Печа Куча” (“Печа Куча” – замонавий конференция формати бўлиб, унда бир соҳа мутахассислари ҳамкасбларининг ютуқлари билан танишишлари ва норасмий муҳитда мулоқот қилишлари мумкин) услубида турли ҳудудлардан келган эко-фаолларнинг чиқишлари – норасмий маърузалар ва тақдимотлар, яшил таълим учун имконият бурчаги, интерфаол тадбирлар, спектакллар. ўйинлар ва мусиқий тадбирлар ўтказилади.
Фестиваль якунлари бўйича яшил таълимга қизиқувчи ёшларнинг маълумотлар базаси шакллантирилиб, улар билан келгусида турли лойиҳаларда ҳамкорлик қилинади.
Тадбирда қатнашиш учун ҳаволаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш лозим. Бундан ташқари, фестивалда иштирок этиш бепул.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг