Тошкентда икки фуқарони дарахт босиб қолди, қурбон бор
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрида кучли шамол оқибатида қулаган дарахт фуқароларни босиб қолди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Лавҳада айтилишича, шифохонага дарахт босиб қолган икки нафар фуқаро оғир аҳволда олиб келинган. Улардан бири муассаса қабулхонасида вафот этган.
«Иккинчи беморимизда бош-мия жароҳати мавжуд. Узоқ муддатли жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Ҳозирда беморнинг аҳволи стабил-оғир, реанимация бўлимида даволанмоқда», дейди шифокор Мурод Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 май санасида Тошкент шаҳрида об-ҳавонинг ёмонлашуви сабабли симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдорининг кўпайиши кузатилди. Оқибатда бир нечта машиналарга шикаст етди. Шу муносабат билан пойтахт ҳокимлиги шошилинч огоҳлантириш билан чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг