Тошкентда ҳам пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони машина уриб юборди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида «Cobalt» пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, бугун, 27 сентябрь куни соат 18:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида 37 ёшли Ф.Р. «Cobalt» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида жабрланган пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», дейилади ЙҲХБ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида «Дамас» русумли автомашина пиёдалар йўлагидан ўтаётган 3 кишини уриб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг