Тошкентда “Green Art” халқаро ландшафт санъати экофестивали давом этмоқда
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 27-29 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Green Art” халқаро ландшафт санъати экофестивали ўтказилмоқда.
Тадбирнинг иккинчи куни мамлакатимиз, Марказий Осиё давлатлари олий таълим муассасаларининг архитектура ва қурилиш, экология, тиббиёт йўналишларида ихтисослашган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Арманистондан ташриф буюрган ландшафт архитектураси бўйича малакали мутахассис Кристина Варданян, Буюк Британиянинг Кембриж университетида илмий изланишлар олиб бораётган, ўзбекистонлик эколог олим Темур Юнусов томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Шунингдек, соҳага илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни жорий этиш, маҳаллий иқлим шароитига мос манзарали дарахтлар экиш, яшил хиёбонларни кўпайтириш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш каби қизиқарли мавзуларда ўзаро баҳс-мунозаралар уюштирилди.

-Ўзбекистоннинг табиати, иқлими муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигига янги ғоя ва технологияларни кенг жалб этишда жуда ҳам қўл келади,-дейди эколог олим Темур Юнусов. – Бу борада кейинги йилларда юртимизда озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик барқарорликни таъминлаш, қишлоқ хўжалигини замонавий мезонлар асосида ривожлантириш сингари йўналишларда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар эътиборга сазовордир.

Тадбир доирасида эртага талабалар иштирокида ёшлар форуми ҳамда концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган.





Ботир МАДИЁРОВ, (“Халқ сўзи”).
Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ, (“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг