Тошкентда эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
Эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган фуқаро қутқарилди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, кеча, 27 июнь куни соат 13:36 да Тошкент вилояти ФВБга «112» тизими орқали, Қибрай тумани «ГЭС Қодирия» МФЙ «Мустақиллик» кўчасидан оқиб ўтган «Бўзсув» каналига фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетганлиги ва ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Мазкур мурожаатга асосан, зудлик билан айтилган манзилга бир гуруҳ қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-ускуналар ёрдамида фуқаро сувдан олиб чиқилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, фуқаро соғ-саломат қутқариб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг