Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди

13:26 15 Май 2024 Жамият
214 0

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Cobalt транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 14 май куни соат 22:00 ларда Учтепа тумани 30-мавзе 36-уй қаршисида содир бўлган. 31 ёшли Н.Ғ.га тегишли Cobalt русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?