Тошкентда BYD пиёдани уриб кетди

12:27 26 Апрель 2025 Жамият
292 0

Тошкент шаҳри Миробод туманида BYD русумли автомашина 22 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 25 апрель куни соат 13:30 ларда Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида содир бўлган. 1971 йилда туғилган Г.А. BYD русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, 2003 йилда туғилган У.Т. (пиёда)ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида жабрланган У.Т.га шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 апрель куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчи тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер