Тошкентда буғдой занг касаллигига қарши кураш бўйича семинар бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан буғдой занг касаллигининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича семинар ташкил этилди.
Ушбу тадбирда ҳукумат вакиллари, тадқиқотчилар, наслчилик ва уруғчилик мутахассислари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги асосий манфаатдор томонлар иштирок этди. Семинар буғдой занг касалликларини самарали бошқариш учун миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўтказилди.
Буғдой занг касаллиги Ўрта Осиё ва Кавказ минтақасида трансчегаравий таҳдид ҳисобланади. Ушбу патоген ҳаво орқали тез тарқалиб, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигига жиддий хавф туғдиради. Бу муаммони ҳал этиш мақсадида ФАО «CAC-Rust» лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркияда буғдой зангига қарши минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Семинарни ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўринбосари Шерзод Умаров, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи Абдулла Мансуров очиб берди.
Тадбир давомида буғдой занг касаллигига қарши курашда зангга чидамли навларни яратиш, мониторинг тизимларини ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро ва миллий тажрибалар тақдим этилди.
Шунингдек, селекция усуллари бўйича ўқув машғулотлари ўтказилиб, буғдойнинг зангга чидамли навларини ишлаб чиқаришда илғор усуллар намойиш этилди.
Мазкур семинар Ўзбекистонда буғдой занг касалликларига қарши кураш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг