Тошкентда бир нечта машинани уриб кетган «Gentra» ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилди
Аввалроқ Тошкентда маст ҳолатда ва ҳайдовчилик гувоҳномасиз «Gentra» бошқарган аёл бир нечта автомобилни уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик аниқланишича, автомобиль аслида ёнида ўтирган, гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган эркакка тегишли бўлган.
Мазкур воқеа юзасидан Чилонзор туман жиноят ишлари бўйича суди ҳукм чиқарди, дейилади «Миллар» дастурида.
Суд ҳужжатларига кўра, ҳодиса натижасида бешта автомобиль зарар кўрган, бироқ етказилган моддий зарар жабрланувчиларга тўлиқ қоплаб берилган.
Эркак Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик) бўйича айбли деб топилди ва тўрт йил озодликдан маҳрум этилди. Аввалги суд ҳукмидан келиб чиқиб, жазо беш йил олти ой озодликдан маҳрум этиш тарзида белгиланди.
Аёл ҳам худди шу модда бўйича айбли деб топилди ва унга тўрт йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг