Тошкентда бир-бирига туташ 2 та уй ёниб кетди

11:17 19 Май 2025 Жамият
230 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Сергели туманида бир-бирига туташ 2 та уйда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 май куни соат 14:05 да Тошкент шаҳар Сергели тумани «Юқори Дархон» МФЙ Белтепа кўчасида бир-бирига туташ бўлган 2 та уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:15 да етиб бориб, соат 14:52 да алангани ўраб олган ва 15:03 да тўлиқ ўчирган.

Ҳодиса оқибатида уйларнинг тахминан 300 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғин туфайли тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергели тумани ҳудудида жойлашган очиқ майдонда ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?