Сергели туманида яна ёнғин содир бўлди

09:44 19 Май 2025 Жамият
188 0

Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳудудида жойлашган очиқ майдонда ёнғин юз берди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 18 май куни соат 16:58 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Хонободтепа кўчасида жойлашган 35-уй орқасида қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Мазкур мурожаатга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:05 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин 18:49 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳудуддаги очиқ майдонда қуруқ ўт ва қамиш ёниб кетган. Ёнғин оқибатида яқин атрофдаги хонадонларга зарар етганлиги тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Шунингдек, мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 14 май куни ҳам пойтахтнинг Сергели туманида йирик ёнғин юз берган эди. Унда тумандаги Нилуфар кўчасида жойлашган омборхона ёниб кетганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?