Тошкентда банкни ўмармоқчи бўлган кибержиноятчилар ушланди

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳридаги банкларнинг бирини ўмармоқчи бўлган кибержиноятчилар иш устида далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган. Натижада, банк ҳисоб рақамлари ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган пул маблағларини хакерлик ҳужуми орқали ноқонуний ўзлаштиришга уринган шахсларнинг қилмишлари фош этилган.
Хусусан, аниқланишича, Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг собиқ ходими ҳозирги кунда мазкур банкда мутахассис лавозимида ишловчи танишидан банкнинг дастурий таъминоти ва ҳисоб рақамларига кириш имкониятини берувчи кодларни 6500 АҚШ доллари эвазига сотиб олган.
Сўнгра, у Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 51 ёшли муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлари учун 3 маротаба судланган шахс ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида истиқомат қилувчи, 35 ёшли фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, дастлаб банк ҳисоб рақамларида ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган жами 370 млрд. сўм маблағни хакер жалб қилган ҳолда ўғирлашни, кейин эса оффшор ҳудудлар орқали чет элдаги танишларига тегишли ҳисоб рақамларга ўтказишни режа қилишади.
Қонунбузарлар 189 млрд. сўмни чет эл валютасига конвертация қилишга ва оффшор ҳудудлар орқали хориждаги ҳисоб рақамига ўтказишга уринган вақтларида жиноят устида қўлга олинди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, улар ўзларининг қабиҳ ниятлари амалга ошган тақдирда, гўёки банкнинг дастурий таъминотига чет элдан хакерлик ҳужуми бўлганлиги тўғрисида ёлғон маълумот тарқатишни режалаштиришган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг