Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда
Бугун Юнусобод туманидаги Гимнастика саройида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичига старт берилади.
Регламентга кўра, бугун соат 14:30 дан спортчилар саралаш доирасидаги чиқишларини бошлашади. Соат 18:00 да эса мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Дастлаб халқа ва тўпда яккалик, сўнг гуруҳ машқининг 5 та ҳалқадаги йўналиши бўйича квалификацион баҳслар бўлиб ўтади.
Яккалик дастурда қуйидаги спортчиларимиз иштирок этади:
Сабина Ташкенбаева,
Тахмина Икромова,
Гуруҳ машқларида иштирок этадиган таркибимиз:
Шаҳзода Ибрагимова,
Наргиза Жуманиязова,
Нилуфар Аъзамова,
Мумтоза Ишоқзода,
Мария Пак,
Хуршида Абдурауфова.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичи 17 апрель куни якунланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг