Тошкентда авария сабаб 3 мингга яқин истеъмолчи «свет»сиз қолди

11:18 26 Декабрь 2024 Жамият
157 0

Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида юзага келган носозлик сабаб иккита туманда жами 2 750 та истеъмолчи электр таъминотидан узилди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтдаги «110 кВ Л-Д-Ю» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бунинг оқибатида Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари қисман (жами 2 750 та) электр таъминотидан узилган.

«Айни вақтда юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда тармоқдан узилиб қолган истеъмолчиларни бошқа манбалардан электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шу ўринда, пойтахт электр тармоқлари корхонаси келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер