Тошкентдаги археология ёдгорлигига 31,5 млрд сўм зарар етказилди

19:45 25 Июнь 2025 Жамият
174 0

Фото: AI

Тошкент шаҳридаги VI – XV асрларга оид археология ёдгорликларидан бирига 31 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, прокуратура органлари томонидан маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, шу каби тадбирлардан бирида Тошкент шаҳридаги VI – XV асрларга оид «Хонободтепа» археология ёдгорлиги ҳудуди орқали ихтисослашган корхона томонидан 257 метр узунликдаги канализация қувури ўтказилиб, ёдгорликнинг 961 м3 қисмига 27 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Бундан ташқари, ушбу корхона томонидан ёдгорликнинг яна 160 м3 қисми экскаватор ёрдамида ковланиб, 4,5 миллиард сўмлик зарар етказилган.

БПга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши таъминланиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш керакки, мазкур жиноий қилмиш қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер