Тошкентда 7 бола ҳовузда чўкди, 2 нафари ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрида 7 нафар бола уйдаги ҳовузда чўкди, улардан икки нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Millar» дастурида хабар берилди.
Қайд қилинишича, Республика шошилинч тез тиббий илмий марказига ҳовузда чўккан 7 нафар бола оғир аҳволда келтирилган. Бу вақтда улардан икки нафари жонсиз бўлган. Қолган 5 нафари зудлик билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Марказ шифокорининг сўзларига кўра, болалардан бирига 40 дақиқа давомида ёрдам кўрсатилгач, юраги уришни бошлаган. 40 дақиқа давомида гипоксия ҳолатида бўлган боланинг соғайиб кетиши ҳозирда сўроқ остида турибди.
Уч нафар бола ўзига келгач, жонлантириш бўлимидан бошқа бўлимга ўтказилган. Икки нафар боланинг аҳволи эса ҳали ҳам оғирлигича қолмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг