Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Иллюстратив фото
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 1 та юк машинаси ва 3 та енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 5 июль куни соат 20:25 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида «Shacman» русумли юк машинаси, «Leapmotor», «Nexia-3» ва «Cobalt» русумли автомашиналар тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз», деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг