Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт Йўл ҳаракати бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 20 октябрь куни соат 19:50 ларда Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида рўй берган. Ҳодисада «Cobalt», «Nexia-3», «Lacetti» русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида автомашиналар ҳайдовчиларига ҳамда «Lacetti» русумли автомашина йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг