Тошкентда 3 та автомашина иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди.
Фото: Видеодан кадр
Кеча, 9 июль куни Тошкентда 3 та автомашина иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 19:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида 2 та «Spark» ва 1 та «Honda» русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
«ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқароларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган», дейилади хабарда
Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, шаҳар ИИББ ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг