Тошкентда 10 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида юк машинаси ҳайдовчиси автоуловни бошқариб бориш чоғида саломатлиги ёмонлашиб, 10 га яқин енгил машинани пачоқ қилгани айтилган видео тарқалди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа бугун, 1 август куни соат 13:30 ларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманининг Чоштепа кўчасида содир бўлган. IVECO русумли юк машинаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида «Captiva», «Spark», «Malibu-2», «Onix», «Cobalt», «Hyundai», «Tracker-2» ва 2 та «Lacetti» русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув рўй берган.
Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси туфайли тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг