Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлди

17:45 04 Май 2025 Жамият
227 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Унга кўра, бугун, 4 май куни соат 15:50 да Тошкент вилояти Тошкент тумани «Ифтихор» МФЙ «Бинокорлар» кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «112» тизими орқали Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:57 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:22 да қуршаб олинган ва 16:33 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ёнғинда корхонанинг 90 кв.м майдонида том қисми ва девор қопламаси зарар кўрган. Ёнғинни бартараф этишга 4 та асосий турдаги ва 1 та қўшимча техника жалб қилинган.

ФВВ берган маълумотга кўра, мазкур ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?