Тошкент вилоятидаги боғчада болалар калтакланди

16:57 27 Март 2025 Жамият
165 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги хусусий боғчалардан бирида болалар калтаклангани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат бошқарма масъуллари томонидан назоратга олиниб, мазкур нохуш вазият Зангиота туманида жойлашган оилавий мактабгача таълим муассасасида юзага келгани аниқланган.

Мазкур муассасадан қайтган болалар ота-оналарига тарбиячининг зўравонлигидан шикоят қилган. Шундан сўнг, у лар кеча, 26 март куни муассасага бориб, кузатув камераларидаги ёзувларни кўриб чиқишни талаб қилган.

Камера ёзувлари кўрилганда 25 март куни ташкилотда октябрь ойидан буён фаолият юритаётган тарбиячи Р.Г. тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётгани тасдиқланган.

Билдирилишича, бугун, 27 март куни Зангиота туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, нохуш ҳолат кузатилган оилавий мактабгача таълим муассасасида ўрганиш ишлари олиб борилган.

Муассаса раҳбари мазкур вазиятдан сўнг тарбиячи лавозимида фаолият юритаётган Р.Г. билан шартномани бекор қилган. Ота-оналарга бундай нохуш ҳолат такрорланмаслиги ва уларнинг ишончини суиистеъмол қилмаслик ҳақида муносабат берган.

Бўлим масъулларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ташкилотдаги барча ходимлар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича қатъий огоҳлантириш берилган.

Шу ўринда Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу нохуш ҳолат юзасидан жамоатчиликни хабардор қилган фуқароларга миннатдорлик билдирган ҳамда бундай ҳолатларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини маълум қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?