Тошкент вилоятидаги 3 та «заправка»да сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
Фото: Ўзэнергоинспекция
Тошкент вилоятида учта АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолат инспекция томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқариш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган.
Хусусан, Оҳангарон туманида жойлашган «Д.» хусусий корхонасига қарашли АЁҚШ ўрганилганда 4 дона минг литрлик елим идишларда дизель ёнилғиси сақланаётгани ҳамда ностандарт елим идишларга дизель ёнилғиси қуйиш ҳолати аниқланган. Шунингдек, ушбу шохобчада сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АI-92 русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлган.
Шу каби ҳолатлар Янгийўл туманида «С.Ф.Б.» МЧЖ ва Паркент туманида «П.» фермер хўжалигига қарашли АЁҚШларда ҳам аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШлар камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг