Тошкент вилоятида “Жасорат мактаби” ўқув йиғинининг навбатдаги мавсуми якунланди
Ангрен гарнизонидаги ҳарбий қисмда Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 100 нафар маҳалла ёшлари учун ташкил қилинган “Жасорат мактаби” ўқув йиғини ўз ниҳоясига етди.
Ўн кунлик йиғин давомида ёшлар билан ҳарбий қисмда жанговар, маънавий-маърифий тайёргарлик, ИТ технологиялари, тадбиркорлик ҳамда касб-ҳунар ўрганиш бўйича машғулотлар ўтказилди.
Тантанали ёпилиш маросимида Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси, Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари, йиғин иштирокчиларининг ота-оналари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирда йиғин иштирокчиларига эгаллаган касб-ҳунари, тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳамда касбга йўналтирилган махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди, шунингдек, фаол ёшлар Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг