Тошкент вилоятида тоғ эчкилари фотоқопқонга тушди (+видео)

16:26 19 Январь 2026 Жамият
315 0

Тошкент вилоятида жойлашган Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғидаги фотоқопқон Сибир тоғ эчкилари тасвирга тушди.

Сибир тоғ эчкиси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, у асосан ҳаракатланиш қийин бўлган баланд тоғларда яшайди. Улар ўртача 15-17 йил умр кўради. Йилда бир ё икки марта болалайди. Вазни 35 дан 150 килограммгача етади.

Тасвирларда Миллий табиат боғининг Сижжак-Оромзода йўналиши Наволисой ҳудудининг 2200-2600 метр баландлигидаги қиш манзаралари ва Сибирь тоғ эчкиларини кўриш мумкин.

Отабек ИСРОИЛОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер