Тошкент вилоятида тиббиёт буюмларининг ноқонуний савдоси фош этилди

09:13 20 Декабрь 2024 Жамият
215 0

Фото: Прократура департаменти

Тошкент вилоятида тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Зангиота тумани Эшонгузар МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.З. ва Н.Р. фуқаро Ш.Б.га 131 579 дона тиббиёт қўлқопи, 145 736 дона шприц ва 30 600 дона система тиббиёт буюмларини жами 160 млн сўмга сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?