Тошкент вилоятида тарих музейи ташкил этилди
Юқори Чирчиқ тумани Т.Г.Хван маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган бу бино Ички ишлар органининг маҳаллий идораси ҳисобланади. Уни собиқ милиция майори, 90 ёшли Сабриддин Носиров ташкил қилган.
Ушбу музей биноси 1962 йилда қурилган бўлиб, дастлаб тикув цехи, почта алоқа бўлими бўлган. 1971 йилда эса қишлоқ таянч пункти ташкил этилган. Шундан сўнг, 1973 йил 3 октябрь куни ушбу таянч пунктига собиқ СССР Ички ишлар вазири, генерал-полковник Н.А.Шолоков ташрифида кичик лейтенант Носиров Сабриддин Гаппарович билан суҳбатлашиб, капитан унвонини берган.
Таянч пункти иш бошлагач, 11 та хорижий давлатлардан, яъни Германия, Россия, Вьетнам, Ҳиндистон, Япония ва қатор чет давлатлардан Олий мартабали меҳмонлар, 14 та Республика Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари шу ерга келиб, пункт фаолияти билан танишган эди. Ўша пайтларда туманда 3 та профилактика инспектори фаолият юритиб, капитан С.Носировга хизмат оти бириктирилган. У 17 та қишлоқ, 5 та умумтаълим мактаби ва у ерда таълим олувчи 3,5 мингга яқин ўқувчиларга масъул эди. Сабриддин ота ўз даврида қишлоқ совети раиси, Совет иттифоқи қаҳрамони Хван Ман Гым билан ҳамкорликда иш фаолиятини ҳавас қиларли даражада олиб борган.
Музейнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари, полковник Н.Тўрахўжаев, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, генерал майор Т.Арипов, туман ҳокими У.Атемов, С.Носиров, соҳа вакиллари ва ҳудуд фаоллари қатнашди.
Қишлоқ таянч пункти тарих музейига кирар экансиз, ўша даврнинг фотожамланмалари, техник ускуналар, махсус кийимлар ҳамда видеолавҳаларнинг гувоҳи бўласиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг