Тошкент вилоятида иситиш таъминоти ва иссиқ сув нархи оширилади
2025 йил 1 февралдан бошлаб Тошкент вилояти бўйлаб марказлашган иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув нархи ўзгаради. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарорида маълум қилинган.
Унга кўра, вилоят «Issiqlik manbai» ишлаб чиқариш бошқармаси, «Angren issiqlik energiyasi» ДУК, Чирчиқ «Issiqlik energiyasi» ҳамда «Olmaliq Issiqlik manbai» корхоналари томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари ўзгартирилади.
Корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари нархи қуйидагича оширилиши белгиланган: Тошкент вилояти «Issiqlik manbai» бошқармаси 81 312 сўмдан 93 464 сўмга, Чирчиқ «Issiqlik energiyasi» корхонаси 88 088 сўмдан 101 301 сўмга, «Olmaliq Issiqlik manbai» 92 252 сўмдан 100 800 сўмга, «Angren issiqlik energiyasi» ДУК 81 312 сўмдан 93 508 сўмга оширилади.
Йил давомида иситиш таъминоти ва иссиқ сув тарифлари 2 маротаба ошириш режа қилинмоқда.
«Чунки тўловларни давлат томонидан қоплаб беришда жуда катта субсидиялар бор. Субсидиядан қутилиш ва тизимни янгилаш учун биз нархларни қайта кўриб чиқишимиз лозим», — дейди қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг