Тошкент вилоятида «Damas»ни поезд уриб юборди
Видеодан кадр
Тошкент вилоятида темирйўлига тиқилиб қолган «Damas»ни поезд уриб юборди. «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 15 декабрь куни «Далагузар—Назарбек» темирйўл кесишмасида содир бўлган. «Damas» ҳайдовчиси тақиқловчи белгиларга эътибор бермай, ноқулай об-ҳаво шароитида темирйўлни кесиб ўтишга ҳаракат қилганида автомашина темирйўлларга тиқилиб қолган.
«Damas» эгаси ва бошқа автомашиналар ҳайдовчилари билан биргаликда машинани суришга ҳаракат қилган, аммо бунинг иложи бўлмаган.
Юк поезди машинисти рельсда тиқилиб қолган машинани кўриб, дарҳол шошилинч тормозлашни фаоллаштирган. Бироқ юк поездининг 800 метрдан 1000 метргача бўлган тормоз масофаси ҳисобга олинса, тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмаган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг