Тошкент вилоятида божхоначилар томонидан сигаретларнинг ноқонуний кириб келиши тўхтатилди
Божхона қўмитаси матбуот хизмати Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси
ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбир якунлари ҳақида маълум қилди.
«Chevrolet Captiva» русумли автомашинадаги юк ҳақида божхоначиларга хабар берилди ва улар унинг ҳаракатини тезкор назорат қилиб боришди. Тошкентга кираверишдан унча узоқ бўлмаган жойда автомашина тўхтатилди, сўнг божхоначилар салон ва юкхонани кўздан кечирди.
Кўздан кечириш натижасида автомашинадан акциз маркаси бўлмаган 15 950 қути сигареталар аниқланган. Олинган ашёвий далилнинг қиймати 160 миллион сўмга баҳоланмоқда.
Аниқланган ҳолат ҳужжатлаштирилиб, текширувлар давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг