Тошкент вилоятида 8 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади

08:12 08 Ноябрь 2024 Жамият
126 0

Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг тегишли қарорида маълум қилинган.

Ҳужжатга кўра, бугун, 8 ноябрь соат 10:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан чиқадиган иссиқлик энергиясининг айланма ҳаракати ишга туширилади.

Бу вақтда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳамда вилоят «Иссиқлик манбаи» ИЧБ марказлашган иссиқлик таъминоти тизимининг барча қисмлари текширилади ҳамда имкониятлари аниқланади.

Қарори билан вилоят «Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси» ДУК, барча ижтимоий соҳа раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари етказиб берилаётган иссиқлик энергияси учун кредиторлик-дебиторлик қарзлари ошиб кетмаслиги учун шахсан жавобгар экани белгиланган.

Шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимларига барча ижтимоий соҳа раҳбарлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда қўшимча равишда барча ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш қозонларини хатловдан ўтказиш топширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер